11:55 / 06.10.2015
2780

“Самарқанд вино комбинати”нинг давлат акциялари пакети 2.6 млн долларга баҳоланди

Ховренко номли “Самарқанд вино комбинати” АЖнинг давлат акциялари пакети (20.18 фоиз) 2.6 млн долларга баҳоланди. Ҳар бир акция нархи 8.5 долларни ташкил қилди.

Пакет “Тошкент” Республика фонд биржасида сотувга қўйилди. У 22 октябргача хорижий инвесторга реализация қилиниши кўзда тутилган.

Қимматбаҳо қоғозлар координацияси ва ривожланиши марказининг хабарига кўра, Ховренко номли “Самарқанд вино комбинати” АЖ “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси таркибига киради.

Top