20:06 / 06.10.2015
6888

Афғонистон шарқида ИШИД билан бўлган жангда 25 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида ИШИД жангарилари билан бўлган тўқнашувда 25 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ўнлаб жангари йўқ қилинди.
Бу ҳақда афғон ҳарбий қўмондонлик маълумотларига асосланиб, Покистон ОАВлари хабар бермоқда.

ИШИД радикаллари билан Нангархар вилоятида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳафта давомида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Афғон махсус хизматлари маълумотларига кўра, охирги ойларда эктреместлар ташкилотининг Афғонистонда фаол ҳаракатлари кўпайиб бормоқда. ИШИД раҳбарлари жорий йилнинг январь ойида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Бангладешни ўз ичига олувчи Хуросон амирлиги ҳудудий ячейкаси тузишини эълон қилган эди. Унинг раҳбари (амири) этиб Покистондаги толиблар ҳаракати бўлмиш "Техрик-и-толибон Покистон" ҳаракатининг собиқ ҳарбий қўмондони Ҳофиз Сайид Хон тайинланган эди.

Top