09:41 / 06.10.2015
2162

FA Моуриньони “Саутгемптон”га қарши ўйинда ҳакамни танқид қилгани учун айбламоқда

Англия футбол ассоциацияси (FA) “Челси” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньони АПЛнинг 8-тури доирасида ўтказилган “Саутгемптон”га қарши ўйин(1:3) вақтидаги ҳаракатларини салбий баҳолади.

Ташкилот португалиялик мураббийнинг учрашувдаги расмий кишиларга муносабатидан норози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўйиндан кейин ҳакамларни “Челси” фойдасига пенальти бермаганликда айблаганди.

"Сирасини айтганди, ҳакамлар "Челси" фойдасига қарорлар чиқаришдан қўрқишмоқда. Биламан, Футбол Ассоциацияси мени бу гапим учун жазолайди", деганди ўшанда у.

Таъкидланишича, Моуриньо ушбу айбловга 8-октябрда ўз жавобини маълум қилиши лозим.

Айни пайтда унинг бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида 8 турдан кейин 8 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Бундай ёмон натижа жамоа тарихида 1978-79 йиллар мавсумидан бери кузатилмаганди.

Top