21:17 / 06.10.2015
4471

Ҳиндистонда Ганг дарёсига ҳайкалчалар ташлангани сабаб 50 киши ҳибсга олинди

Ҳиндистоннинг Варанси шаҳрида донолик ҳомийси Ганеш шарафига ўтказилган маросимда чиққан тартибсизлик натижасида 50 нафар киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда PTI хабар бермоқда.

Илоҳ Ганеш ҳайкалчалари Ганеша Чатуртхи фестивали пайтида атроф муҳитга жиддий зарар етказадиган парчаланиши қийин бўлган арзон пластмассалардан ясалади. Экологик вазиятдан ташвишга тушган маҳаллий ҳукумат аҳолига дарёни ифлослантиришликларини тақиқилади.
Ғазабланган шаҳарликлар уларни тошбўрон қилишди. Полициячилар уларга резина тўқмоқ ва кўздан ёш оқирувчи газлар билан жавоб қайтаришди.

Ҳозирда вазият барқарорлашган, аммо шунга қарамай мактаб ва дўконлар ёпиқлигича қолмоқда.

Top