11:24 / 06.10.2015
10214

Тошкентдаги махсус мактаб-интернатлари қиймати 85 минг доллардан ортиқ жиҳозлар билан таъминланди

“Соғлом авлод учун” хайрия фонди ва Жанубий Кореянинг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида умумий қиймати 85 минг 248 доллар миқдоридаги спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват ёрдами Тошкент шаҳар кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернати ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабига топширилди.

Қайд этилишича, Оҳангарон туманидаги 58-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида 200 га яқин ўғил-қиз таълим-тарбия олади. Гуманитар акция доирасида мазкур муассасанинг тиббиёт хонаси янги тиббий асбоб-ускуналар, санитария-гигиена, ортопедия воситалари билан таъминланди.

Top