15:20 / 07.10.2015
6473

Эрдўғаннинг Брюсселга ташрифи чоғида Бельгия ва Туркия агентлари урушиб қолишди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Брюсселга ташрифи чоғида икки давлат махсус хизматлари ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар берди.

Энг жиддий муаммо Қироллик халқаро муносабатлар институти биносида содир бўлди. Бунга сабаб сифатида Эрдўған кириши лозим бўлган хоналардан бирининг хавфсизлигини текширишдаги келиб чиққан мунозара кўрсатилмоқда.

Туркия агентлари бинони ўзлари текширмоқчи бўлишган, аммо бельгиялик ҳамкасблар буни ҳурматсизлик белгиси деб баҳолашган. Бунинг натижасида туркиялик агентлардан бири бельгиялик ҳамкасбини урган, сўнг ўзи ҳам оёқдан йиқитилган.
Эрдўған Брюсселда 4-6 октябрь кунлари бўлди.

Top