09:22 / 07.10.2015
2274

Ўзбекистон - Литва кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар мустаҳкамланади

6 октябрь куни Вильнюс шаҳрида Ўзбекистон ва Литва Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

Литва делегациясига вазир ўринбосари Андрюс Кривас бошчилик қилди.

Томонлар Ўзбекистон-Литва алоқаларини кенгайтириш, ҳамкорликнинг қўшма механизмлари фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги борасида фикр билдиришди. Икки мамлакат давлат ва жамоат ташкилотлари, етакчи иқтисодий институтлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Мулоқот давомида кун тартибидан ўрин олган қатор масалалар, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда муносабатларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Top