10:06 / 07.10.2015
4022

Россия мудофаа вазирлиги: АҚШнинг ИШИДга қарши курашни мувофиқлаштириш таклифи қабул қилиниши мумкин

АҚШ томонидан таклиф қилинган ИШИДга қарши кураш жараёнини мувофиқлаштириш борасидаги таклиф Россия томонидан қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков айтиб ўтди.

“Россия мудофаа вазирлиги Пентагоннинг илтимосига жавоб бериб, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш доирасида ҳамкорлик қилишни мувофиқлаштириш бўйича таклифни қисқа фурсатда кўриб чиқди, - деди у. – Умуман олганда, бу таклифлар реализация учун қабул қилиниши мумкин”.

Top