12:11 / 08.10.2015
4500

Саратонга чалинган америкалик аёл суд орқали DuPont компаниясидан 1,6 млн доллар ундиради

АҚШ суди химиявий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган DuPont корпорациясини 59 ёшли аёлнинг саратон хасталигига чалинишида айбдор деб топиб, корпорацияга 1,6 миллион доллар миқдоридаги жарима қўллади.

Маълум қилинишича, Огайо штатида истиқомат қилувчи Капла Бартлетт Ғарбий Виржиниядаги DuPont`га тегишли химик завод туфайли заҳарланган сувни истеъмол қилиши натижасида саратонга чалинган.

Шунингдек, яна 3 минг атрофидаги киши шу завод чиқиндилари туфайли турли хасталикларга чалинган бўлиши мумкин.

Бартлеттнинг ҳимоячилари компанияни бошқа ҳолатлар бўйича ҳам судга бериш мумкинлигини айтишмоқда.

Ўз навбатида DuPont ўзига қўйилган айбни тан олмаган ва апелляция билан мурожат қилмоқчи.

Top