18:55 / 09.10.2015
3939

Обама Вашингтоннинг Сурия мухолифатига ёрдам бериш имкониятларини қайта кўриб чиқади

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтоннинг Сурия мухолифатига ёрдам бериш имкониятларини қайта кўриб чиқмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер маълум қилди.

“Фикримча, сиз яқин фурсатда Обамадан маъқулланган ва амалга ошириладиган таклифларни эшитасиз”, деб айтди Картер.
Картернинг айтишича, Обама бу ҳақда яқин соатларда чиқиш қилади.

Аввалроқ Барак Обама маъмурияти Сурия мухолифатини тайёрлаш дастурини ёпишга қарор қилгани маълум қилинганди. Нашрнинг маълумотларига кўра, Обама маъмуриятида Пентагоннинг суриялик исёнчиларни тайёрлаш ва таъминлаш бўйича 500 млн долларга баҳоланган дастури ИШИД жангариларига қарши курашда ўз вазифасини бажара олмагани тан олинган.

 

Top