09:13 / 09.10.2015
4066

Пентагон: АҚШнинг 2017 йилги ҳарбий бюджетига афғон армиясини молиялаштириш банди киритилган

АҚШнинг 2017 йилги ҳарбий бюджетига афғон армиясини молиялаштириш банди киритилган, деб айтди НАТО кенгаши йиғилиши якунларига кўра Пентагон раҳбари Эштон Картер.

"АҚШнинг 2017 йилги ҳарбий бюджети Афғонистон ўз армиясини 352 минг киши миқдорида сақлаб қолиши учун унинг ҳарбий бюджетини қўллаб-қувватлаш бандига эга", деб таъкидлаб ўтди Картер.

Картер АҚШ ва НАТО давлатлари "2016 йилда Афғонистондаги миссияни давом эттириш эҳтиёжлари ва имкониятларини баҳолаш қарорини қабул қилганларини" таъкидлаб ўтди.

Top