23:15 / 10.10.2015
3208

“Рома” ва “Лацио” мухлислари Рим дербисига бойкот эълон қилмоқчилар

“Рома” ва “Лацио” мухлислари Рим дербисига бойкот эълон қилмоқчилари ҳақида чиқиш қилдилар.

Мухлислар гуруҳлари клублар ўртасидаги учрашувда амалга ошириладиган хавфсизлик чораларидан норози бўлмоқдалар. Мухлислар клублар раҳбариятлари маҳаллий полиция қўлламоқчи бўлаётган қўшимча хавфсизлик чораларига қарши чиқишини исташмоқда.

Клублар ўртасидаги Рим дербиси 2015 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.

Top