09:40 / 10.10.2015
4132

Игнашевич Россия терма жамоаси тарихидаги энг фойдали ҳимоячи сифатида қайд этилди

Сергей Игнашевич футбол бўйича Россия терма жамоаси тарихидаги энг фойдали ҳимоячига айланди.

У 9 октябрь куни Евро-2016 саралаши доирасида Молдавия терма жамоасига қарши кечган учрашувнинг 58-дақиқасида ўзининг миллий терма жамоа сафидаги саккизинчи голини урди.

Бунгача терма жамоа учун кўп гол уриш кўрсаткичлари бўйича Игнашевич Виктор Онопко билан бир хил натижани қайд этиб турганди (7тадан гол).

Қайд этиш керакки, Игнашевич Молдавия дарвозасига гол киритиш орқали ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйин русларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Top