22:59 / 11.10.2015
5401

Британия ҳарбий атташеси Россия самолётларига ҳужум қилишга рухсат берилгани ҳақида ахборотга эга эмаслигини айтди

Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонасидаги ҳарбий атташе Ироқда Россия самолётларига ҳужум қилишга рухсат бериш ҳақида ахборотга эмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Атташе бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига ташрифи давомида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия ҳарбий атташесидан Қироллик Қуролли кучлари учувчилари “уларнинг ҳаётларига хавф солинган тақдирда” Россия самолётларига зарба бериш ҳақида йўриқлар олганлари тўғрисида британ ОАВларида пайдо бўлган хабарларга расмий тушунтириш келтиришни илтимос қилди.

Аввалроқ Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Буюк Британия раҳбариятидан юқоридаги ҳолат бўйича тушунтириш беришни талаб қилган.

Top