12:35 / 11.10.2015
5818

Фаластинлик аёл Қуддус яқинидаги яҳудийлар қишлоғида ўзини портлатиб юборди

Фаластик аёл Қуддус шаҳри яқинида жойлашган яҳудийларнинг йирик Маалу-Адумим қишлоғининг кириш қисмида автомобилга жойлаштирилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Исроил полициясининг расмий вакили Микки Розенфельднинг маълум қилишича, бир полициячи енгил жароҳат олган, аёл саломатлиги эса оғир ҳолатда.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ҳамда Қуддус шарқидаги вазият октябрь ойи бошидан кескин ёмонлашди.
Шу муносабат билан Қуддус ва Исроилнинг бошқа шаҳарларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 13- чегара полицияси захирасидаги жангариларни хизматга чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Top