12:17 / 11.10.2015
5606

Футбол бўйича Италия терма жамоаси Евро-2016 чемпионати финал раундига чиқди

Италия терма жамоаси Озарбайжон устидан ғалаба қозониб, 2016 йилда Францияда ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионатинг финал раундига йўлланмани қўлга киритди. Н гуруҳидаги 9- тур учрашуви Боку шаҳрида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Меҳмонлардан голларни Эдер (11-дақиқа), Стефан Ал-Шаарави (43) ва Маттео Дармиан (65) киритди. Озарбайжонликлардан эса Дмитрий Назаровнинг голи (31) ҳисобни қисқартирди.
88- дақиқада Озарбайжон терма жамоаси ўйинчиси Бадави Гусейнов майдондан четлатилди.
Мазкур ғалаба билан италияликлар Н гуруҳидаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Энди учинчи ўриндаги Хорватия билан кечувчи навбатдаги ўйин терма жамоа учун ҳеч қандай таъсирга эга эмас. Финал раундига эса гуруҳда 1 ва 2- ўринларни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри йўл олишади.
Н гуҳуридаги бошқа ўйинда Норвегия Малта устидан 2:0 ҳисобига устун келди.

Top