06:50 / 12.10.2015
2800

Лукашенко унинг сиёсатининг асосий тамойили “ҳаммаси тинч, инқилобсиз бўлиши керак” эканлигини айтди

Беларусь президенти Александр Лукашенко 20 йил давомидаги ўз сиёсатининг асосий тамойили “ҳаммаси тинч, инқилобсиз бўлиши керак” бўлганини айтди. Бу ҳақда “БелТА” ахборот агентлиги ёзмоқда.

Лукашенконинг айтишича, бу айниқса иқтисодиётга тегишлидир. У сиёсатда, қонунчиликда радикал қонунлар қабул қилиш мумкин бўлсада, бироқ иқтисодиёт уни синдиришларига чидаб тура олмайди, деб айтди.

“Бугун бўлмаса, эртага таъсири бўлади”, деб қўшимча қилди Лукашенко.

Лукашенко исталган ислоҳотларга тайёрлигини, бироқ бу халққа кераклигига шубҳа қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

“Олдинга” дейиш бошқа гап, олдинга борганда эса ким етиб боради? Шунинг учун гап менда эмас. Мен исталган, шу жумладан инқилобий ўзгариш ва ислоҳотларга тайёрман, бироқ бу менинг тамойилим бўлмаса ҳам”, деб айтмоқда Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрда Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Охирги маълумотларга кўра, Лукашенко 80 фоиздан кўпроқ овоз олишга муваффақ бўлди. 

Top