09:40 / 12.10.2015
2853

Томас Мюллер ЕЧ учун саралаш ўйинларида гол уриш бўйича Герд Мюллер билан тенглашди

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер 11 октябрь куни Евро-2016 саралаши доирасида Грузияга қарши кечган баҳсда (2:1) голлардан бирига муаллифлик қилди.

Бу орқали 26 ёшли ушбу футболчи миллий терма жамоа сафида Европа чемпионати йўлланмаси учун кечган саралаш баҳсларидаги 12-голини нишонлади ва бу борада терма жамоанинг собиқ футболчиси Герд Мюллернинг кўрсаткичига тенглашиб олди.

Бу борада терма жамоадаги энг яхши кўрсаткич Мирослав Клозега тегишли. Унинг ҳисобида саралаш босқичларида урилган 16та гол мавжуд.

Евро-2016 саралашида энг кўп гол урган футболчи эса Польша терма жамоаси ҳужумчиси, Мюллернинг "Бавария"даги жамоадоши Роберт Левандовски бўлди.

Top