08:39 / 13.10.2015
6425

“Ал-Қоида”нинг Сурия филиали раҳбари мухолифатни Россияга жавоб беришга чақирди

“Ал-Қоида” ташкилотининг Сурия филиали бўлмиш “Жабҳат ан-Нусра” раҳбари Абу Муҳаммад ал-Гулоний мамлакат мухолифатини Россиянинг ва алавийлар қўшинларининг ҳужумларига жавоб беришга чақирди. У Россия ҳарбийларининг суннийларга уюштираётган тартибсиз ҳужумларига ҳужум билан жавоб бериш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

YouTube сервисидаги мурожаатида ал-Гулоний Россиянинг Башар Асадни сақлаб қолишга бўлган интилиши ҳалокатга маҳкум эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Суриядаги уруш русларни Афғонистон даҳшатларини унутишга мажбур қилади. Россиянинг аралашуви Сурияда мусулмонларнинг душманлари қўллаган охирги чорадир”, - дейилади мурожаатда.

Шунингдек, радикаллар раҳбари Россиянинг ҳаракатларини “христианларнинг шарқдан уюштирилган янги салиб юриши” деб баҳолади.

Top