17:09 / 13.10.2015
5153

Лавров: АҚШ Сурия мухолифатига етказаётган қуролларнинг бир қисми террористлар қўлига тушмоқда

Россия АҚШ томонидан Сурия мухолифатига етказиб берилиши кўзда тутилган қуролларнинг бир қисми террористлар қўлига тушаётганига шубҳа қилмаяпти, дея хабар тарқатди РИА «Новости».

Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

“Ростини айтсам, мазкур қуролларнинг террористлар қўлига етиб бораётганига шубҳамиз йўқ”, - деди вазир НТВ телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ эса АҚШнинг C-17s ҳарбий юк ташиш самолёти қуролланган Сурия муҳолифатига 50 тонна ўқ-дорилар етказиб берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Top