20:45 / 13.10.2015
4195

Оқ уй Малайзияга тегишли Boeing самолёти донбасслик айирмачилар томонидан уриб туширилган деб ҳисоблашда давом этмоқда

Нидерландия томонидан Украина ҳудудида фалокатга учраган Малайзия фуқаролик авиациясига тегишли Boeing самолёти тергов натижалари ҳақида ҳисобот чоп этилганига қарамасдан, АҚШ самолёт айирмачилар томонидан назорат қилинган Донбасс ҳудудидан уриб туширилган деб ҳисоблашда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Шу билан бирга Оқ уйда тергов барча халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилгани тан олинмоқда.

Аввалроқ самолётнинг фалокатга учрашини тергов қилиш комиссияси раиси Тйибб Йостра ракета учирилган жойни аниқ ўрнатиш учун қўшимча суд экспертизаси ўтказилиши лозимлигини айтган эди. Қайд этилишича, ракета 340 квадрат километрлик майдонга эга ҳудуддан учирилган бўлиши мумкин.

Top