12:36 / 14.10.2015
4023

АҚШда тўғридан-тўғри видеотрансляциялар иловаси орқали маст ҳолда машина ҳайдаб кетаётган қиз ушланди

АҚШ полицияси тўғридан-тўғри видеотрансляциялар иловаси орқали маст ҳолда машина ҳайдаб кетаётган қиз ушлади. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, маст қиз ўзининг машина ҳайдашини смартфон орқали тўғридан-тўғри трансляция қилаётган эди.
Воқеа Флорида штатида содир бўлди. 23 ёшли Уитни Билл Periscope иловасидан фойдаланаётган эди. Трансляциялардан бирида томошабинлар унинг маст ҳолда машина бошқариб кетаётганлигини пайқаб қолишган.

Қизнинг ўзи ҳам маст эканлигини, қаерга кетаётганлигини билмаслигини бот-бот такрорлаган.
Айрим фойдаланувчилар қизга дарҳол тўхташни тавсия қилишган. Кимлардир эса полицияга қўнғироқ қилишган.
Билл қўлга олиниб, 500 доллар товон эвазига озодликка чиқарилди.

Top