13:51 / 17.10.2015
2915

“Протон-М” орбитага Туркия сунъий йўлдошини олиб чиқди

“Протон-М” ташувчи ракетаси Туркиянинг Turksat-4B геостационар сунъий йўлдошини олиб чиқди. Бу ҳақда Роскосмос вакили ахборот берди.

16 октябрь куни Бойқўнғирдан ўт олган “Протон-М” 17 октябрь куни орбитага етиб борди ва “Бриз-М” блоки ёрдамида йўлдошни у ерга олиб чиқди, деб хабар берди ташкилот вакили.
Сунъий йўлдош 36 минг км баландликка олиб чиқилди.

У Mitsubishi Electric томонидан ишлаб чиқилган телекоммуникацион йўлдош бўлиб, Turksat Satellite Communication, Cable TV and Operation A.S. йўлдош алоқаси операторига тегишлидир.

Top