07:48 / 18.10.2015
4248

БМТ Бош котиби: Сурияни ихтилоф туфайли 4 млндан кўпроқ киши тарк этди

Сурияни ихтилоф туфайли 4 млндан кўпроқ киши тарк этишга мажбур бўлди, деб маълум қилди БМТ Бош котиби Пан Ги Мун. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Пан Ги Муннинг айтишича, айни пайтда дунё бўйича 60 млн га яқин киши қочқин ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, ҳозирги миграцион инқироз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йириги ҳисобланади ва дунё ҳамжамиятига катта раҳна солмоқда.

Пан Ги Мун берган маълумотларга кўра, Ливаннинг 25 фоиз аҳолисини суриялик қочқинлар ташкил қилади. Яна 2 млн суриялик қочқин Туркияда, 1,5 млн Иорданияда, 300 минг Ироқда ва яна қанчадир миқдорда Шимолий Африка ва Мисрда бор.

Пан Ги Муннинг қайд қилишича, Сурияда 8 млн га яқин киши шошилинч гуманитар кўмакка муҳтожлик сезмоқда.

 

Top