Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги жангариларнинг Хама вилоятида жойлашган яширин ер ости бункерининг йўқ қилиниши қайд этилган видеолавҳани эълон қилди. Видео идоранинг YouTube сервисидаги саҳифасида пайдо бўлди.
Айтилишича, авиазарбалар натижасида еттита туннель ҳамда зирҳли техника колоннаси йўқ қилинган.
Таъкидланишича, ер ости йўллари орқали жангарилар қисқа муддатда турли туманларга етиб бора олган ва рақибларини мураккаб вазиятга солиб қўйишган. Бункерлардан бири терактларга мўлжалланган портловчи моддалар билан тўла эканлиги айтилди.