17:27 / 18.10.2015
4563

Саудия вакили: Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга барча шароитлар бор

Ўзбекистоннинг ярмарка ва форумлар ташкил қилишдаги фаоллиги, шунингдек, унинг чет элдаги мана шундай тадбирлардаги фаоллиги ишбилармон жамоаларнинг қизиқишини уйғотмоқда. Бу ҳақда Жидда шаҳри Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Зиёд Бассом баёнот берди.

“Жидда шаҳри Савдо-саноат палатаси ва Саудия Арабистони ишбилармонлари икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қизиқмоқдалар. Бунда турли соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда”, - унинг сўзларини келтиради “Жаҳон” агентлиги.

“Ўзбекистон катта иқтисодий имкониятлар мамлакатидир, у табиий ва минерал ресурсларга бойдир. Республика пахта етиштириш бўйича бешинчи, экспорт қилиш бўйича тўртинчи, олтин ва газ қазиб олиш бўйича эса еттинчи ва саккизинчи ўринда туради”, - қўшимча қилди Саудия вакили.

Top