09:47 / 19.10.2015
5871

Порошенко Boeing ишидаги “ёлғон” Россия нуфузига барбод қилувчи зарба берганини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Малайзия самолётининг Донбассда фалокатга учраши бўйича ишдаги “ёлғон” Россиянинг дунёдаги нуфузига барбод қилувчи зарба берди, деб айтди. Бу ҳақда УНН агентлиги маълум қилди.

Порошенконинг айтишича, тергов самолёт айирмачилар назорат қилган ҳудуддан уриб туширилганини кўрсатди.

13 октябрда россиялик ва голландиялик тадқиқот гуруҳлари самолётнинг қулаши бўйича ўз ҳисоботларини чоп этдилар. Ҳисоботда MH17 рейси билан учган самолёт 2014 йил июлда Донетчинадан “Бук” мажмуасидан “ер-ҳаво” ракетаси билан уриб туширилгани айтилган.

Ҳисоботда айтилишича, Украина ва Нидерландия томонидан фуқаролик самолётларининг Украина шарқи ҳудудидан учиши хатарлари тегишлича баҳоланмаган. Порошенконинг айтишича, Boeing 777 уриб туширилиши олдидан ҳеч ким айирмачиларда бунга қодир қурол борлигини кутмаган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигида Россия Нидерландияга Boeing MH17 самолётининг фалокатга учраши бўйича терговни қайта бошлашни таклиф қилиши айтилганди.

Top