06:45 / 20.10.2015
3757

“Жить здорово!” кўрсатуви бошловчиси Елена Малишева клиника очмоқда

Россия телевидениесида эфирга узатиладиган “Жить здорово!” кўрсатуви бошловчиси Елена Малишева йил охиригача Москвада ўз бренди остида клиника очади, деб хабар бермоқда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Vademecum тиббий нашри.    

Янги клиникада парҳезшунослик, оғриқни даволаш ва ташхис қўйиш ишлари амалга оширилади. Қайд этилишича, бу лойиҳанинг ҳозирча икки инвестори бор – Малишеванинг ўзи ва АҚШлик тадбиркор Дмитрий Щиглик.

Маълум қилинишича, марказ жамоасига Малишевага кўрсатувни олиб боришда ёрдам берадиган шифокорлар киради. АҚШда фаолият юритувчи профессор-анестезиолог Марк Гальперин клиниканинг юзи бўлади.  

“Афсуски, Россияда оғриқни даволаш ҳозирда ҳеч қанча ривожланмаган. Ғоя шундан иборатки, мен АҚШдаги амалиётимда фойдаланадиган технологияларни клиникада татбиқ этмоқчиман, улардан россиялик беморлар фойдаланишларига имкон яратмоқчиман”, деб айтмоқда Гальперин.    

Елена Малишева Россиянинг Биринчи каналида 1990-йилларнинг охирларидан “Здоровье” кўрсатувини олиб борган, 2010 йилдан эса “Жить здорово!” кўрсатувини олиб боради. У исроиллик кардиолог Герман Гандельман, невролог ва мануал терапевт Дмитрий Шубин ҳамда педиатр ва иммунолог Андрей Продеусни ўзига ёрдамчи бошловчилар сифатида таклиф этган.      

Top