16:43 / 20.10.2015
6465

Олимлар: Катта фарзандларнинг кичикларига қараганда ақллироқ бўлишига тарбия айбдор

Тадқиқотчилар оилада туғилган болаларнинг тартиби улар ақлий салоҳияти ва хулқ-атворига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини маълум қилишди. Катта фарзандларда интеллектуал салоҳият даражасининг баландроқ бўлишига эса тарбия сабаб бўлади.

Бу ҳақдаги изланишлар тафсилоти PNAS журналида эълон қилинди.
Изланишларда Германия, Британия, АҚШда истиқомат қилувчи ака-ука ва опа-сингиллари бўлган 20 минг киши иштирок этди. Улар махсус психологик ҳамда ақлий салоҳият даражасини аниқлашга қаратилган тестларни топширишди.

Якунда маълум бўлишича, оилада нечанчи бўлиб туғилиш инсоннинг киришувчанлиги, очиқлиги, виждонлилиги, ҳиссий барқарорлиги каби хулқ-атвор хусусиятларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Олимларнинг қайд этишича, катта фарзандларнинг ақлий салоҳияти одатда ҳақиқатдан ҳам кичик ука ва сингилларига қараганда баландроқ бўлади, бироқ бу фарқ тахминан 1,5 баллни ташкил этади.

Тадқиқот муаллифларининг тасдиқлашича, бунда ҳеч қандай биологик ёки ирсий асослар топилмаган. Демак, орадаги фарқ тарбия билан боғлиқ — одатда ота-она кичик фарзандларга кўпроқ эркинлик беришади ва уларнинг муваффақиятини тўнғичлариникида бўлгани каби қатъий кузатиб боришмайди.

Top