10:13 / 21.10.2015
4154

2015 йилда Ўзбекистон аҳолиси учун 27,5 минг тонна кўмир брикети маҳсулоти етказиб берилди

Ўзбекистонда охирги бир ярим йил ичида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчи 31 фабрика ишга туширилган. Уларнинг умумий қуввати йилига 240 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш лаёқатига эга, деб маълумот беради “Ўзбеккўмир” бош директори Носиржон Умаров.

2015 йилнинг 2 июлидан бошлаб республикада кучга кирган тартибга кўра, кўмир фақат махсус дистрибьюторлик марказлари орқали сотилиб, уларнинг секин-аста кўмирга ўтиши кўзда тутилган.

Умаровнинг сўзларига қараганда, фабрикалар Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ташкил этилган.

2015 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, бир тонна кўмир 133 800 сўм, шунча миқдордаги брикет нархи эса 238 минг сўм қилиб белгиланган.

2015 йилнинг январидан буён аҳолига 183 минг тонна кўмир, 27,5 минг тонна брикет етказиб берилган.

“Ўзбеккўмир” АЖ ҳар йили 4 млн тонна миқдорида кўмир қазиб олиш имкониятига эга ҳисобланади.

Top