02:55 / 21.10.2015
3000

Чемпионлар Лигаси, G гуруҳи: “Динамо” Киев ва “Челси” дуранг ўйнашди, “Порту” “Маккаби”ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи 3-турида G гуруҳи вакиллари Киевнинг “Динамо” ва Лондоннинг “Челси” жамоаси футболчилари Киевда бўлиб ўтган учрашувда 0:0 дуранг ҳисоби қайд қилишди.

Чемпионлар Лигаси. G гуруҳи. 3-тур
Динамо К (Киев, Украина) – Челси (Лондон, Англия) – 0:0

Ушбу тўртликдан ўрин олган 2-учрашувда “Порту” ўз майдонида Тель-Авивнинг “Маккаби” клубидан кучлироқ чиқиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

37-дақиқада Венсан Абубакар ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб Ясин Браими уни икки тўп фарқига етказиб қўйди.

Порту (Порту, Португалия) – Маккаби Т-А (Тель-Авив, Израиль) – 2:0
Голлар: Абубакар, 37 (1:0); Браими, 41 (2:0).

G гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. “Порту” — 7 очко; 2. “Динамо” Киев — 5; 3. «Челси» — 4; 4. «Маккаби» Т-А — 0.

Top