10:07 / 21.10.2015
3398

Самарқанддаги меҳрибонлик уйида “Сайқал Самарқанд!” байрами нишонланди

Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда 1-сон марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий ҳавсакорлик жамоалар 18-октябр Самарқанд шаҳар кунига бағишланган “Сайқал Самарқанд!” деб номланган байрам дастурини 1-сон Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари учун намоиш қилдилар.

Тадбирни меҳрибонлик уйи директори Мавжуда Фахриддиновна Фахриддинова очиб бериб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Меҳрибонлик уйи тарбиялановчилари номида мамлакатимиз раҳбариятига, вилоят ва шаҳар ҳокимликларига ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу байрам совғасидан болажонлар бошлари осмонга етганлигини, ушбу эътиборга муносиб фарзандлар бўлишларини меҳрибонлик уйи болажонларидан илтимос қилди.

Байрамда аҳоли дам олиш маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўз байрам дастурлари билан иштирок этдилар. Ушбу маданий тадбирда “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази қошидаги “Жонона” рақс гуруҳи, “Бумеранг” театр студияси Бахтиёр Салимов, Нодира Рахматова, хонандалар Салоҳиддин Орипов, Шерзод Турсуновлар ўз дастурлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.

Бир сўз билан айтганда Самарқанд шаҳар кунига бағишланган байрам тадбири болажонлар ёдида бир умрга қолдирган бўлди.

Top