18:32 / 22.10.2015
4367

Лавров: Сурия масаласини ҳал этишда Эрон, Миср, Қатар, БАА, Иордания иштирок этиши лозим

Суриядаги можароларни ҳал этишда Эрон, Миср, Қатар, БАА, Иордания давлатлари ҳам иштирок этиши лозим. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Сурия бўйича музокаралар Россия-АҚШ-Сайдия Арабистони-Туркия форматида ўтказилишининг ўзи етарли бўладими, деган саволга жавоб берар экан, бундай деб ўйламаслигини айтиб ўтди. “Худди шундай фортматдаги учрашувда биз Суриядаги ҳолатни назорат қилишда ташқи кўмак доирасини ташкил этишга уриниш Эрон иштирокисиз истиқболсиз эканини яна бир марта таъкидладик, - деди Лавров. – Айни пайтдаги шароитда гуруҳга Миср, Қатар, БАА, Иорданияни ҳам қўшиш ўта муҳим”.

Россия Ташқи ишлар вазилиги ушбу давлатларнинг айримлари эртага Венага ташриф буюриши мумкинлиги, бироқ бу масала параллел учрашувда муҳокама қилинишини айтиб ўтди. “Улар биз билан мулоқот қилиш истагини билдирган эди, - дея давом этди вазир. – Биз бунга тайёрмиз”.

Top