00:26 / 22.10.2015
8209

Москва қурилишларидан бирида аёлларга тажовуз қилиш айби билан 500 нафарга яқин муҳожир қўлга олинди

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакили Москвадаги қурилишлардан бирида 500 нафарга яқин муҳожирни қўлга олди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Бу ҳақда пойтакт Ички ишлар бошқармаси вакили Андрей Галиакберов хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, ҳибсга олинганлар аёлларга тажозув қилиш айби билан ҳисбга олинган.

«Бугун маҳаллий вақт билан соат 16.00 да ройтахтнинг ғарбида жойлашган қурилишнинг барча кириш ва чиқиш йўлаклари тўсилди ва полиция вакиллари томонидан яқин хорижий мамлакатлардан келган 500 муҳожир қўлга олинди», — деди Галиакберов.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар мавжуд қонунлар асосида текширувдан ўтказилади.

Top