11:15 / 23.10.2015
2810

Mazda ўт олдириш тизимидаги носозлик сабабли дунёдаги 4,9 млн автомобилни чақириб олади

Япониянинг Mazda автоконцерни бутун дунёдаги 4,9 млн автомобили, жумладан, АҚШ бозоридаги 1,2 млн машинани ўт олдириш тизимидаги ёнғин келиб чиқишига олиб келиши мумкин бўлган носозлик сабабли қайтариб олади. Бу ҳақда АР агентлиги хабар қилди.

Mazda компаниясининг хабар қилишича, АҚШда 1986-1998 йиллар давомида ишлаб чиқарилган Protege, MX-3 ва MX-6 моделлари заводдан носоз ҳолда чиққан бўлиб, ўт олдириш тизимидаги электр симларининг туташуви ёнғинни келтириб чиқариши мумкин.
Барча чақириб олинган автомобиллар бепул таъмирлаб берилади.

Mazda хабарига кўра, компания айни шу носозлик сабабли АҚШда содир бўлган авария ҳақида маълумотга эга эмас. Бошқа мамлакатларда эса 13та шундай ҳолат қайд этилган, ҳодисадан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Top