09:51 / 23.10.2015
3418

WikiLeaks МРБ раҳбарининг ёзишмаларидан навбатдаги ҳужжатлар тўпламини эълон қилди

WikiLeaks сайти МРБ директори Жон Бреннаннинг ёзишмаларидан навбатдаги ҳужжатлар тўпламини эълон қилди. Таъкидланишича, хатлар унинг шахсий электрон почтасидан олинган.
Оммалаштирилган ҳужжатлар ичида 2008 йил 7 ноябрга оид АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги стратегияси бўйича тавсиялар, шунингдек, ёзишмалар олиб борилган алоқалар рўйхати.
Кеча ҳужжатларнинг биринчи қисми ошкор қилинган эди. Уларда Эрон ва АҚШ муносабатлари, разведканинг совуқ урушдан кейинги даврдаги иши, сўроқлар пайтида қийноқларнинг қўлланиши сингари масалалар кўриб чиқилган эди.

Top