07:56 / 23.10.2015
2575

Халк кетма-кет учинчи марта ЕЧЛда турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди

УЕФАнинг расмий сайти томонидан Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг учинчи турида қатнашган жамоалардан саралаб олинган рамзий терма жамоа тузиб чиқилди.

Қайд этиш керакки, биринчи ва иккинчи турларда ҳам бундай терма жамоага киритилган Халк учинчи турда ҳам бунга муваффақ бўлди.

У "Лион"га қарши ўйиндаги голи билан жамоасини олдинга олиб чиқиб, кетма-кет учинчи марта турнинг энг яхши футболчиларидан бири деб топилди.

У 3та турда 3та гол уриб, 2та голли узатма амалга оширди.

Қайд этиш керакки, унинг жамоаси "Зенит" ЕЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи даврасида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Турнинг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабон: Петр Чех («Арсенал»)
Ҳимоячилар: Серж Орье («ПСЖ»), Пер Мертесакер («Арсенал»), Тиаго Силва («ПСЖ»), Па Конате («Мальме»)
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич («Барселона»), Даниэле Де Росси («Рома»), Софиан Фегули («Валенсия»)
Ҳужумчилар: Халк («Зенит»), Венсан Абубакар («Порту»), Хавьер Эрнандес («Байер»).

Top