17:22 / 26.10.2015
2495

Ўзбекистонлик курашчилар Красноярскдаги турнирда олган медаллар сони 5тага етди

Россиянинг Красноярск шаҳрида уч карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Бувайсар Сайтиев соврини учун ўтказилган мусобақада Ўзбекистон вакиллари иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Рустам Жўраев (-46 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (-120 кг) келтиришган бўлса, Ғуломжон Абдуллаев (-50 кг) кумуш, Шерзод Шамсутдинов (-46 кг) ҳамда Ҳусанбой Раҳимов (-100 кг) бронза медали соҳиби бўлди.

Top