09:26 / 28.10.2015
3028

Орегонда Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб танк портлаши туфайли 2 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги полигонда Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб танк портлаб кетди ва 2 киши оламдан ўтди. Бу ҳақда KTVZ TV хабар берган.

Полиция ходимлари айни вақтда бу ҳодиса бўйича текширув олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, бу воқеа Орегондаги мерганлар уюшмаси яқинида, Дейшут округининг Бенд шаҳридан 38 км масофада содир бўлган.

Top