07:40 / 29.10.2015
4460

Япония бош вазири Марказий Осиё давлатлари билан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга битимлар тузди

Япония бош вазири Шиндзо Абэ ва мамлакат тадбиркорлари 28 октябрда ўз уйларига Марказий Осиё давлатлари бўйлаб бир ҳафталик сафардан 26 млрд доллардан кўпроқ қийматга тижорат битимлари тузган ҳолда қайтишди.

Маълумотларга кўра, Абэ бош вазир сифатида биринчи марта Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди.

Абэ Ўзбекистонга ташрифи давомида умумий қиймати 8,5 млрд долларни ташкил қилувчи, энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларида бир қатор келишувларни имзолади.

Абэ Туркманистонга ташрифи давомида табиий газ конларини қазиш бўйича завод ва бошқа корхоналарни қуриш бўйича 18 млрд долларлик битим тузди.

Япония бош вазири Қирғизистонга 100 млн долларлик ва Тожикистонга сал кам миқдорда ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Top