19:02 / 30.10.2015
5297

Олимлар аёллар 26 дан 30 гача ёшда фарзанд кўришлари уларнинг ҳаётини узайтиришини аниқлашди

Олимлар аёлларнинг биринчи фарзанд кўриш ёшлари ва улар ҳаётининг давомийлиги ўртасида ўзаро алоқа борлигини аниқлашди: уларнинг таъкидлашича, 26 дан 30 гача ёшда она бўлган аёллар қолган аёлларга нисбатан узоқроқ яшар эканлар. Тадқиқот BMC Medicine журналида чоп этилди.

Тадқиқотда 10 та давлатдан 322 972 нафар аёл иштирок этди. Аёлларнинг саломатликлари улар 50 ёш бўлганларида ўртача 12,9 йил давомида кузатиб борилди. Кузатув давомида 14383 нафар аёл вафот этган, улардан 5938 нафари онкологик, 2404 нафари юрак-қон томири тизими касалликлари сабабли оламдан кўз юмган.

Олимлар биринчи фарзанд кўриш ёши, фарзанднинг кўкрак сути билан боқилиши ва бевақт ўлим хавфи ўзаро қандай боғланганини таҳлил қилишди. Фарзандли аёллар ёшроқ ўлиш хавфига 20 фоиз камроқ учрашлари, биринчи фарзандни кўриш учун энг оптимал ёш эса 26 дан 30 гача бўлиши аниқланди. Бу барвақт ўлиш хавфини яна 8 фоизга камайтирган. Фарзандни кўкрак сути билан боқиш ҳам оналарнинг саломатлиги ва уларнинг ҳаётлари узоқлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Top