00:15 / 01.11.2015
3704

Бир қатор авиакомпаниялар 31 октябрь воқеасидан сўнг Синайга парвозларини бекор қилишди

Бир қатор авиакомпаниялар, жумладан, Франциянинг Air France ва Германиянинг Lufthansa авиакомпаниялари 31 октябрь куни Россиянинг Airbus 321 авиалайнери Мисрда ҳалокатга учрагани боис, Синай ярим оролига бўладиган парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Шарм аш Шайхдан Санкт-Петербургга қараб учган Россия ҳаво лайнери 31 октябрь куни ҳалокатга учради. Натижада самолёт бортидаги барча йўловчилар ҳалок бўлди. Шу муносабат билан Россияда 1 ноябрь куни мотам куни деб эълон қилинди.

Top