17:17 / 01.11.2015
7255

Жон Керри: Марказий Осиё сиёсати АҚШ ва Россия танлови асосида қурилмаслиги керак

31 октябрь куни Марказий Осиёга ташрифини Қирғизистондан бошлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Бишкекда матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз Марказий Осиё давлатлари сиёсати АҚШ, Россия ёки Хитой каби давлатларга қараб белгиланмаслиги керак, деган фикрдамиз", дейди у.

Керрининг айтишича, эшик ортида 21 аср турибди ва барча давлатлар иқтисодий ҳамда савдо соҳаларида мустақил ҳаракат қилиб, ўз қизиқишлари асосида танловларни амалга ошириши керак.

"Биз Қирғизистон билан муносабатларимизни ривожлантиришни ва мустаҳкамлашни истаймиз. Ўтган 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШ Қирғизистонга берган барча ваъдаларини бажариб келмоқда. АҚШ ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тенглик ва ўзаро ҳурмат асосига қурилган", дейди Жон Керри.

Ўз навбатида, матбуот анжуманида қатнашган Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдуллаев Қирғизистон АҚШ билан ҳамкорликнинг кучайтирилишидан манфаатдор эканлигини қайд этиб ўтган.

Top