16:44 / 02.11.2015
2639

Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Тошкентга келди

2 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Италия Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Микеле Валенсизени қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Италия муносабатларини ривожлантириш, халқаро ташкилотлар, аввало БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон томони БМТ Хафвсизлик кенгашининг 2017-2018 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолиги учун бўладиган сайловларда Италия номзодини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Италия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Тадбир давомида икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

Қўшма тадбирларда Италия элчиси Риккардо Манара иштирок этди.

Top