08:40 / 02.11.2015
5386

Криштиану Роналду: Балки сиз учун Месси энг зўридир, лекин мен учун ўзим яхшироқман

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" вакили Лионель Месси билан рақобат борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Месси билан рақобат? Мен бу нарса ҳақида қайғурмайман. Мен кейинги 8 йил ичида ўз ўйинимни кучайтириш билан банд бўлдим. Шундай даражадаги футболчи номини айта оласизми?

Биринчи ва иккинчи рақамли футболчилар ўртасидаги фарқ кичик деталларда сезилади, масалан, соврин ютиш ёки ютмаслик орқали.

Сиз, балки, Мессини энг яхши деб ҳисобларсиз, аммо мен ўзимни энг яхши деб ҳисоблайман», – дейди Роналду.

Top