19:06 / 02.11.2015
3658

Қозоғистон полицияси қоидабузар ҳайдовчиларга куч ишлатиш имконига эга бўлди

Қозоғистонда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қоида бузган ҳайдовчиларга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқи берилди.

Мамлакат қонунчилигига киритилган ўзгаришларга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари агарда ҳайдовчи уларнинг тўхташ тўғрисидаги қонуний буйруғига бўйсунишни истамаса, бронланган машина ёки бошқа транспорт воситалари ёрдамида уни автомобилига шикаст етказган ҳолда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур модда йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан йўл полициясига жисмоний куч ишлатиш, бунда резина тўқмоқ, кўздан ёш чиқарувчи моддалар ва бошқа махсус қуроллардан фойдаланиш имконини беради.
Мазкур ўзгаришларни кўзда тутган қонун мамлакатда 10 ноябрдан кучга киради.

Top