12:39 / 02.11.2015
4490

Қозоғистоннинг НТК телеканали турк ва ҳинд сериалларига “дам” бермоқчи

Қозоғистондаги НТК телеканали янги 2015-2016 телевизон мавсумида ўзи суратга олган бирваракайига олтита кўп серияли картиналарни эфирга узатиб, ҳинд ва турк сериалларини “четга суриб” қўймоқчи.

“Телеканал жорий йилда қиммат турувчи форматли шоулардан воз кечган эди”, - деди НТК бош директори Саида Игенбек.

Унинг сўзларига кўра, миллий сериаллар ишлаб чиқарилишида олий лигада иштирок этаётган қозоқ ҚВЗ жамоалари аъзолари, Россиянинг ТНТ ва СТС телеканаллари учун турли жанрдаги сериалларни тасвирга олишда иштирок этган ижодкорлар жалб қилинди.

Top