18:45 / 02.11.2015
3822

Youtube портали Subaru пойга автомобилидан ён атрофга қараш имкониятини берувчи видеоролик жойлаштирди

Youtube видеохостинги эндиликда 3D-намойишни қўллаб-қувватламоқда. 

Порталда Subaru пойга автомобилидан ён атрофга қараш имкониятини берувчи видеоролик жойлаштирди. Роликдаги тасвирни сичқонча кўрсаткичи билан ушлаб, 360 градусга буриш мумкин.

Видео АҚШда оммавий бўлган 2015 Lake Superior Performance Rally пойгасининг босқичларидан бирида пойгачилар томонидан ёзиб олинди. Афсуски, 3D-намойиш ҳозирча ижтимоий тармоқлардаги, мисол учун Facebook’даги плагинлар томонидан қўллаб-қувватланмаяпти.

Top