11:20 / 03.11.2015
2758

Анжелина Жоли “Ложувард қирғоқ” фильмини саратондан вафот этган онасига бағишлаганини маълум қилди

Анжелина Жоли кейинги ҳафтада премьераси бўлиб ўтадиган “Ложувард қирғоқ” (By the Sea) фильмини саратон хасталигидан вафот этган онасига бағишлаганини маълум қилди. Бу ҳақда фильмнинг бош роль ижрочиси, режиссёри ва сценарийнависи бўлмиш Жоли NBC телекомпанияси журналистига гапириб берди.

"Биз картина нима ҳақида бўлишини ошкор эта олмаймиз. Аммо унинг катта қисми мен онамни касалхонага олиб боришим ва онам ўшанда ўзида рак борлиги ҳақида билиши, ундаги тухумдонни олиб ташлаш зарурлигини айтишгани, оғир ва тушкун руҳда яшагани ҳақидадир, - деди Жоли.

Жоли “Ложувард қирғоқ” фильмининг режиссёри, сценарийнависи, продюсори ва бош аёл ролларининг бири ижрочиси ҳам ҳисобланади. Бош эркак ролини эса унинг турмуш ўртоғи, америкалик актёр Брэд Питт ижро этган. Фильм Жоли режиссёрлик қилган тўртинчи картинадир. Ундаги воқеалар ўтган асрнинг 90-йилларида содир бўлади.
“Ложувард қирғоқ”нинг премьераси АҚШда жорий йилнинг 13 ноябрида, Россияда эса 2016 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади.

Top