13:46 / 03.11.2015
3150

АҚШ Россия ва Хитойга Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилишни таклиф қилди

АҚШ Россия ва ХХРга Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилишни таклиф қилди. АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида “Мир” телеканалига берган интервьюсида айтилишича, бунинг учун ушбу мамлакатлар очиқ ҳамкорликка тайёр бўлишлари лозим.

“Биз одамларни турли ташаббусларга қўшилишга таклиф қиламиз, масалан, Транс-Тинч океани ҳамкорлигига. Биз Хитойни таклиф қиламиз, Россияни таклиф қиламиз, бошқа давлатларни таклиф қиламиз, агарда улар стандартларни кўтаришга ва юқори стандартларга кўра яшашга, одамларни ҳимоя қилишга, очиқ, шаффоф ва масъулиятли ҳамкорликка тайёр бўлса”, - деди Керри.

Top